Ноқонуний бўшатилган ходим лавозимига қайтарилди, унга иш берувчидан 23 млн сўм ундириб берилади



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Лола Рўзматова иш билан боғлиқ ҳолда вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганига қарамай, Бектемир тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг қистови билан мажбуран ариза ёзиб берган

Бектемир тумани адлия бўлими томонидан киритилган даъво аризасига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Тошкент шаҳар Бектемир тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Лола Рўзматовани лавозимига тиклаш тўғрисида қарор чиқарди.

Бундан ташқари, Жавобгар – Тошкент шаҳар Бектемир тумани тиббиёт бирлашмасидан Л.Рўзматова фойдасига мажбурий прогул вақти учун қарийб 6 миллион сўм миқдорида иш ҳақи, Л.Рўзматованинг соғлиғи шикастланишидан келиб чиққан қўшимча харажатлар учун 15 миллион сўм ҳамда маънавий зарар учун 2 миллион сўм – жами 23 миллион сўмга яқин маблағ ундирилиши белгиланди.

ЎзА хабарига кўра, Л.Рўзматова Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтадиган йиғилишга тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ўрнига “Дамас” русумли хизмат машинасида кетаётганида “Кобалт” русумли автомашина ҳайдовчисининг айби билан автоҳалокатга йўлиқиб, тан жароҳати билан, ҳушсиз аҳволда Ортопедия ва травматология илмий марказига ётқизилган.

Меҳнат қонунчилигида ҳар бир ходим иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳуқуқига эгадир, дейилган. Шунингдек, давлат меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимоялаши кафолатланган.

Жабрланувчи Бектемир тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳи Ш.Беков томонидан кўрикдан ўтказилиб, шифокор тавсияси асосида унга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган ва тегишли журналда қайд этилган.

Бироқ Л.Рўзматовадан меҳнатга лаёқатсиз бўлган ҳолида у билан тузилган меҳнат шартномасини ўз хоҳиши билан бекор қилиш ҳақида ариза ёзиб бериши талаб этилиб, 2018 йил 20 май (якшанба!) куни 4 кун аввалги кун билан мажбуран ариза ёздирилиб, 16.05.2018 йил санаси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ноқонуний буйруқ чиқарилган.

Иш берувчи томонидан амалдаги қонунда кўрсатилган икки ҳафталик огоҳлантириш муддатига амал қилинмаган ҳолда Л.Рўзматова билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

2018-12-17 17:58:53  |  1811 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация