Ўзбошимчалик билан дарахт кесган кўпроқ жарима тўлайди



 
  Расм манбаси : XS.uz

Фуқаролар ЭКИҲнинг 1/3 қисмидан 1 бараваригача, мансабдорлар эса 1 бараваридан 3 бараваригача

Шаҳарлардаги дарахтларни шикастлантириш ёки уларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш (МЖтКнинг 162-моддаси) учун маъмурий жарималар оширилмоқда. Бу Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Лойиҳа билан 162-модда санкциясидаги “учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзларни “иккидан бир қисмидан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштириш таклиф қилинмоқда.

Ҳужжат 26 мартга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

2019-03-12 16:25:32  |  1088 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация