Бухорода 21 нафар маҳкумга нисбатан жазо енгиллаштирилди



 
  Расм манбаси : Turon24

14 маҳкум манзилли колонияларга ўтказилди, 4 киши “шартли” озод этилди, 3 маҳкумнинг муддати ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди

Бухоро вилоятида умумий тартибли колонияда муддатини ўтаётган 21 нафар маҳкумга нисбатан жазони енгиллаштириш тартиби қўлланилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Қувват Ярашов Turon24 агентлигига маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳри судининг Бухоро вилоят ИИБга қарашли 1-сонли жазони ижро этиш колониясида ўтказилган сайёр суд мажлисида ушбу муассасада жазо муддатини ўтаётган 21 нафар маҳкумга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилган.

“Жиноят-ижроия кодексининг 113-моддасига асосан, умумий тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган 14 нафар маҳкум манзилли колонияларга ўтказилди. 4 нафар маҳкумнинг жиноят қонунчилигидаги инсонпарварлик принципини қўллаш ҳақидаги илтимосномалари кўриб чиқилиб, улар муддатидан илгари шартли равишда қамоқ жазосидан озод қилинди. 3 нафар маҳкумга нисбатан эса ўталмай қолган озодликдан маҳрум этиш жазо муддатини ахлоқ тузатиш ишларига алмаштириш жазоси қўлланилди”, – дейди жиноят ишлари  бўйича Когон шаҳар суди раиси Зариф Шеров.

2018-12-28 13:08:37  |  2186 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация