Муқаддам судланганларнинг қайта жиноят содир этиши 49,1 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Бунга жазони ўтаб қайтган шахсларни иш билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриш ҳисобига эришилгани айтилмоқда

2018 йилда озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилиниб, ишламай юрган шахсларнинг 88 фоизи ишга жойлаштирилиб, уларнинг 24 фоизига моддий ёрдам кўрсатилган. Натижада муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари 49,1 фоизга камайган.

Бу ҳақда ички ишлар вазири П.Бобожонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жазони ўташ муассасаларида меҳнатга лаёқатли шахсларни келгусида иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш мақсадида касбий таълим марказлари очилмоқда. Маҳкумлар меҳнат бозорида талаб этилаётган касбларга босқичма-босқич ўқитиш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда жазони ижро этиш тизимида ишлаб чиқариш қувватини оширишга қаратилган ишлар олиб борилиши натижасида 81,9 фоиз маҳкумларни меҳнатга жалб этиш имкони яратилди. 2018 йил давомида маҳкумларга тўланган ойлик иш ҳақларининг 13,7 миллиард сўми уларнинг оила аъзоларига юборилган.​​

2019-01-15 15:52:42  |  2352 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация