«...АДВОКАТЛИК СОҲАСИДА АЁЛЛАР ЭРКАКЛАР БИЛАН НАФАҚАТ ТЕНГ ИМКОНИЯТЛАРГА, БАЛКИ УСТУНЛИКЛАРГА ҲАМ ЭГА!»
-
- АДВОКАТЛИК СОҲАСИДА АЁЛЛАР ЭРКАКЛАР БИЛАН НАФАҚАТ ТЕНГ ИМКОНИЯТЛАРГА, БАЛКИ УСТУНЛИКЛАРГА ҲАМ ЭГА!»
-
«Йил адвокати –2024» танлови
ғолиблари билан қизиқарли интервьюлар
Хабарингиз бор, 2022 йилдан бошлаб, ҳар йили анъанага айланиб бораётган »Йил адвокати» танловининг навбатдагиси жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Radisson Blu Hotel» меҳмонхонасининг «Grand Ballroom» конференциялар залида, «Йил адвокати–2024» танлов ғолибларини эълон қилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов 2022 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва «Минтақавий мулоқот» ХНТ ҳамкорлигида ўтказилиб келинмоқда.
Танловдан кўзланган мақсад, республикадаги муносиб адвокатларни инсон ҳуқуқлари ҳимоясидаги беқиёс саъй-ҳаракатлари ва ютуқлари, Ўзбекистон Республикасида адвокатлик соҳаси ва одил судлов тизимини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ва шунингдек адвокатларнинг касбий маҳорати ва ютуқларини эътироф этиш ҳамда адвокатлик касбининг аҳамияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, «Йил адвокати–2024» танловида бу йил 7 та номинация бўйича мукофотлар эълон қилинди.
Бу йилги танлов доирасида: «Порлоқ юлдуз» мукофоти ғолиби Тошкент шаҳри »BUSINESS LAWYERS GROUP» адвокатлик фирмаси адвокати Дилшодбек Кенжабоев Иброҳим ўғли, «Ёш ҳуқуқшуносларни профессионал тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун» мукофоти ғолиби Тошкент шаҳри »ESTE» адвокатлик фирмаси бошқарувчи шериги Зафар Тўхташев Абдилович ҳамда «Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий саводхонликни оширишга қўшган фаол ҳиссаси учун» мукофоти ғолиби Тошкент шаҳри «JUSTICE CHAMBER» адвокатлик фирмаси адвокати Абдумалик Абдуллаев Набижонович ғолиб деб топилди.
Қуйида 3 та номинация бўйича ғолиблар билан уюштирилган интервьюларни ўқишингиз мумкин.
«Ёш ҳуқуқшуносларни профессионал тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун» мукофоти ғолиби Тошкент шаҳри »ESTE» адвокатлик фирмаси бошқарувчи шериги Зафар Тўхташев Абдилович
Бу танловда нега ғолиб бўлдим деб ҳисоблайсиз?
Адвокатурада 21 йиллик тажрибага эгаман, шу жумладан 5 йилдан буён ўзим асос солган «ESTE» адвокатлик фирмасининг бошқарувчи шеригиман. 2024 йил декабрь ойида ўтказилган «Йил адвокати» республика танловида «Ёш ҳуқуқшуносларни профессионал тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун» номинацияси бўйича ғолиб деб топилдим.
Фикримча, бу мукофот сўнгги вақтларда кўплаб ёш ҳуқуқшунос кадрларни ишга олганим ва уларни адвокатлик касбига кириб келишига қўлдан келганча шарт-шароит яратиб берганим учун менга берилди.
2023-2024 йилларда 25 дан ортиқ ёш ҳуқуқшунослар адвокатлик фирмамизда амалиёт ўташ ва ишлаш имкониятига эга бўлди. Шу даврда мен 12 нафар стажёрнинг амалиёт ўташига раҳбарлик қилдим, шулардан 7 нафари адвокатлик лицензиясини олди ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Қолганлари стажировкани якунлаб, бошқа юридик соҳаларда ишлашни танлади ва бугунги кунда нуфузли компанияларнинг юридик хизматида, судда, прокуратурада ва бошқа идораларда ишламоқда.
Адвокатлик тузилмамизда ёш кадрлар даъво аризаларини тайёрлашдан тортиб, суд қарорларини ижро этиш чораларигача бўлган ҳуқуқий фаолиятнинг барча босқичларида бевосита иштирок этадиган тизим ташкил этилган. Бунда ходимлар суд-ҳуқуқ соҳасида жорий этилган технологик ютуқлардан, жумладан, Олий суднинг «Адолат» ахборот тизими, Мажбурий ижро бюросининг «mib.uz» маълумотлар базаси, Адлия вазирлигининг саноат мулкини муҳофаза қилиш портали «im.adliya.uz» ва бошқалардан самарали фойдаланишни ўрганади. Бир сўз билан айтганда, амалий иш тажрибасига эга бўлмаган ҳуқуқшуносларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлайман. Бунинг ижтимоий аҳамияти шундаки, ёш ҳуқуқшунослар дастлабки меҳнат стажировкасини ва кўникмаларини орттиришга одатда қийналади, адвокатлик фирмамиз эса уларга юридик карьерасини йўлга қўйиш имкониятини беради. Менинг ниятим, энг аввало, муносиб ёш кадрларни адвокатлик касбига қизиқишини ошириш, ўз навбатида, адвокатура институтининг ҳали очилмаган улкан салоҳиятини юзага чиқаришдир. Ўйлашимча, танлов ҳайъати айнан юқоридагиларни инобатга олишган.
Нима учун адвокат бўлишни танлагансиз?
Бунинг сабаби оддий. Оиламда деярли ҳамма ҳуқуқшунос бўлганлиги сабабли мен ҳам юриспруденцияни танлаганман. Отам Абдил Қосимович Тўхташовнинг ҳаётий йўллари менга ҳал қилувчи таъсир кўрсатган. У киши умрининг жуда кўп йилларини суд-ҳуқуқ тизимига бағишлаган, Ўзбекистон судьялари ассоциациясининг биринчи раиси бўлган. Кейинчалик уч марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати этиб сайланган. Касбий муваффақиятга эришган ҳар бир отанинг ўғли болалигидан ўз отасига ўхшашни орзу қилса керак. Мен истисно бўлмаганман. Шунинг учун ўрта мактабни тугатганимдан сўнг, иккиланмасдан ҳуқуқшунослик йўналишини танладим. Аммо юридик коллежни тамомлаб, университетга кира олмадим. Вақтим фақат ўқишга киришга тайёргарлик билан банд бўлмаслиги учун суд котиби сифатида ярим ставкага ишга жойлашдим. Кейинчалик юридик университетга ўқишга кирганимда, мен анча амалий тажриба тўплаб олган ёш мутахассис эдим ва қийналмасдан ўқиганман. Иккинчи курсда ўқиб юрганимда коллеждаги дўстларимдан бири университетни битириб, адвокатлик лицензиясини олган эди. Амалий фаолиятдан узилмаслик учун унинг ёрдамчиси бўлиб олганман. Шундай қилиб у билан адвокатликни бошлаганмиз.
Адвокатурадаги биринчи тажрибамни илиқлик билан эслайман. Мен ва шеригим бир нечта компанияларнинг юристлари сифатида ишлаганмиз. Бу фирмалар қийин вазиятлардан қонуний чиқиб кетиш йўлларини топиб беришни тез-тез сўраб турарди. Кўрсатган хизматларимиз учун талабалик меъёрларига кўра яхши маош олардик. Бу орқали мен нафақат кундалик харажатларим учун пул топа олганман, балки иккинчи курсдан бошлаб контракт пулини ҳам ўзим тўлай олганман.
Энди-энди адвокатликни бошлаган давримдаги кўплаб қизиқарли воқеаларни ҳозир эслаб юраман ва уларни фирмамдаги ёш кадрларга айтиб бераман. Масалан, мен биринчи маротаба судга қатнашиб, қарзни ундиришга оид ишда ундирувчининг вакили бўлганимда мени қарздорнинг қариндош-уруғлари автомобилларда қувлаган.
Нега бу танловга ариза топширдингиз? Нега айнан шу категорияда?
2022 йилда мен «Йил адвокати» танловининг «Ҳуқуқий ислоҳотлардаги фаоллиги» номинацияси бўйича ғолиб бўлган эдим. Мен ҳамкасбларим билан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни таҳлилий маълумотнома ва лойиҳалар кўринишида тайёрлаб, ваколатли идораларга юборишда амалиётни жорий қилганмиз. Амалиётимда юзага чиқаётган кўплаб муаммолардан келиб чиқиб, бундай фаолият билан кўнгилли равишда шуғулланамиз. Ўша пайтда ҳуқуқий ислоҳотлардаги фаоллигим инобатга олиниб, «Йил адвокати» деб топилган эдим.
Бу йилги танловда қатнашиб, мен адвокатлик тузилмамизда ёш кадрларни адвокатлик фаолиятига тайёрлаш бўйича ўзига хос тизим яратилганлиги ҳақида маълумот улашмоқчи эдим. Барчага маълумки, адвокатура институти жозибадорлигини ошириш орқали соҳага ёш кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш каби суд ва тергов жараёнларида тўлақонли инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳаттоки давлат дастурларида белгиланган. Ўйлашимча, адвокатлик ҳамжамияти аъзоси сифатида мен ушбу муҳим вазифанинг бажарилишига озгина бўлса ҳам, ўз ҳиссамни қўшмоқдаман.
Ҳаётда энг кўп нималар билан фахрланасиз?
Ҳаётда мен кўпроқ адвокатурага содиқлигим билан фахрлансам керак. Масалан, университетдан кейин мен прокуратурага тақсимотни рад этган эдим, чунки ўша пайтга келиб мен фуқароларга ва ташкилотларга тўлақонли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келар эдим. Кейинчалик, 2016 йилда фуқаролик суди судьялигидан ўз хоҳишим билан бўшаб, адвокатлик фаолиятимга қайтдим. Чунки икки ярим йил судьялик қилиб, мен барибир адвокат эканлигимни тушундим. Лекин судда котиблик ва судьялик даврида менга катта билим ва кўникма берган суд тизимидаги устозларимдан чин дилдан миннатдорман.
Ўз ишингизни нима учун қиласиз ёки сизга нималар кўпроқ илҳом (мотивация) беради?
Ҳуқуқий соҳа тез ўзгарувчан ва мураккаб бўлиб, қонунчилик доимо такомиллашиб бораверади. Мен табиатан янги соҳаларни ва масалаларни ўрганишни ёқтирадиган инсонман, адвокатлик эса менга ушбу истагимни қондирадиган фаолият. Менинг яна бир жиҳатим – бу эркинликка ва мустақилликка интилишдир. Адвокатнинг раҳбари йўқ ва унга ҳеч ким буйруқ бермайди. Адвокатлик фаолиятининг шу тарафи ҳам мени айнан бу иш билан шуғулланишимга асосий сабаблардан бири бўлса керак. Ниҳоят, менга катта завқ берадиган нарса – бу қийин ҳуқуқий жумбоқларга зўр жавоблар ва оригинал ечимлар топиб бериш имкониятидир. Шулар ишим билан шуғулланиш учун менга кучли мотивация беради.
Профессионал фаолиятингиздаги энг қийин нарса ёки жиҳатлар нимада?
Бугунги кунда мен учун энг катта муаммо – бу суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари савиясида. Бир қанча омиллар сабабли катта тажрибага эга малакали кадрлар давлат идораларидан кетиб қолмоқда ёки бўлмаса уларни кетказишмоқда. Ўз навбатида кадрларнинг қўнимсизлиги, янги ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг сифатсизлиги жуда катта қийинчиликларни туғдирмоқда.
Афсуски, малакаси етарли бўлмаган ходимлар «доклад» қилиш тизимига асосланиб вазифасини бажаради. Айниқса, бу юқори турувчи суд инстанцияларида кенг тарқалган амалиёт. Битта мансабдор шахс эса ҳар қандай иш бўйича бир зумда етук мутахассис бўла олмайди. Табиийки, судда ва терговда қўпол хатолар юзага келади ҳамда бу хатоларни бартараф этиш адвокатнинг зиммасига оғир юк бўлиб тушади. Иккинчи томондан эса «тафтиш тартиби» номи билан қайта жорий қилинган «назорат тартиби» ўрта бўғин судларининг хатоларини Олий судга киритиш имкониятини деярли йўққа чиқарди. Шу сабабли миллий судларимизнинг ва умуман олганда давлат органлари фаолиятини холисона баҳолашга имкон берадиган халқаро инстанциялар ва ташкилотлар билан яқиндан ишлаш даври келди. Шу орқалигина қонунийликни таъминлаш, ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини яратиш мумкин деб ўйлайман.
Шу пайтгача фаолиятингиз давомида қилган ишингиз ёки эришган қандай ютуқларингиз борки, у ҳақида кўпчилик билишини хоҳлаган бўлар эдингиз?
Биласизми, инсон улғайган сари ҳаётдаги барча ютуқлар ва муваффақиятлар нисбий эканлигини тобора чуқур англашни бошлар экан. Мен ютган ишларим ёки эришган ғалабаларим ҳақида кўп гапиришим мумкин, лекин аслида бу одамлар учун қизиқ эмас деб ўйлайман. Фикримча, инсоннинг энг катта ва ҳақиқий ютуғи – бу одамлар орасида ўзи ҳақида яхши ном қолдира олишидир. Тилагим ҳам шу: одамлар мен ҳақимда зўр адвокат, жамиятга фойда келтирган фуқаро ва умуман олганда ҳалол инсон сифатида эслашларини хоҳлар эдим. Мана шуни энг катта ютуқ деса бўлади.
Адвокатлик касбига гендер нуқтаи назаридан қандай қарайсиз – бу касбда аёллар эркаклардан фарқ қиладими ёки улар тенг имкониятларга эгами?
Адвокатурада аёллар кўпроқ бўлиши керак деб ҳисоблайман. Адвокатлар палатасининг статистикага назар ташласак, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 5.219 нафар адвокат фаолият юритган, шулардан 917 нафари, яъни атиги 18 фоизи аёллар бўлган.
Аёл адвокатларнинг сонини кўпайтириш фақат гендер тенглик масалалари бўйича рейтингларни яхшилаш учун муҳим эмас. Бу бўшлиқни кўплаб муҳим амалий масалаларни самарали ҳал қилиш учун тўлдириш керак. Сабаби айнан аёл адвокатлар бошқа аёлларни камситиш ва зўравонликдан ҳимоя қилишга кўпроқ эътибор қаратади, бу борада ҳал қилувчи роль ўйнайди. Оилавий ва жинсий зўравонлик, турли шаклларда камситиш масалаларида аёлларга ҳуқуқий ёрдамни аёл адвокатлар сифатлироқ кўрсатади.
Менимча адвокатурамизда эркаклар ва аёллар ўртасидаги мувозанатни таъминлаш учун аёл адвокатларга турли кўмак шаклларини жорий қилиш керак. Бу стипендиялар, тренинглар, квоталар, медиа-кампаниялар каби чоралар бўлиши мумкин.
Ишингизнинг жамиятга таъсири қандай деб ўйлайсиз – бирон мисол келтира оласизми?
Яқин вақтларгача кўп одамлар ва ҳаттоки айрим ҳамкасбларим «Адвокат ҳеч нарса қилолмайди, чунки унинг имкониятлари чекланган» деган мазмунда касбимизга баҳо беришни одат қилиб олишган эди. Бугунги кунга келиб адвокатлар ҳуқуқий жараёнларга тобора кўпроқ таъсир ўтказмоқда. Албатта, бу мамлакатимизда кузатилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг бир қисми.
Бироқ, ҳар қандай жамиятда ва тарихий даврда адвокатлар ижобий ўзгаришларнинг катализатори бўлган. Америкалик таниқли олимлар Р.Стрикланд ва Ф.Риднинг «Адвокатлар Конституциямизнинг пиёда аскарлари» деган жумласи менга жуда ёқади. Ҳақиқатан ҳам касбимиз вакилларининг саъй-ҳаракатлари яққол кўзга ташланмасада, уларнинг фаолияти ҳаётимизни янада қонуний ва адолатли қилади.
Куни кеча мен тергов ҳаракатларида қатнашиб, битта терговчи кабинетининг эшиги тагида қўллари орқага кишанланган ва юзи билан деворга қаратиб қўйилган айбланувчига кўзим тушди. Ёнидан ўтар эканман, бу шахснинг нақадар заифлиги ва у ҳар қандай аҳлоқсизроқ мансабдорга енгил ўлжа бўлиши мумкинлиги хаёлимдан ўтди. Шунда касбий вазифам қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган шу каби инсонларнинг асосий ҳимоячиси эканлигимни мен яна бир бор чуқур англадим. Шунинг учун ишимнинг жамиятга таъсири ижобий деб ўйлайман.
Адвокатлик касбига талабгорларнинг қизиқишларини ошириш учун нима қилган бўлардингиз ёки қандай маслаҳатлар бермоқчисиз?
Кучли адвокат мураккаб вазиятга тушиб қолган одамларга энг маъқул ҳуқуқий ечимни топиб бера оладиган ҳуқуқшуносдир. Ўз-ўзидан бундай адвокатнинг касбий ҳаёти қизиқарли воқеаларга бой, оладиган гонорарлари эса юқори бўлади. Шунингдек, адвокат мустақил шахс ҳисобланади, яъни унинг устида туриб, кўрсатмалар берадиган ва мажлислар ўтказадиган раҳбарлари бўлмайди. Ўйлашимча, қизиқарли касбий фаолият, муносиб даромад ва шахсий эркинлик кўп ёшлар учун адвокатлик ишининг энг жозибадор жиҳатлари бўлса керак.
Лекин яхши адвокат талаба курсисидаёқ шаклланади. Албатта, ҳар қандай бўлажак ҳуқуқшунос базавий юридик фанларни яхши ўрганиши керак. Бу давлат ва ҳуқуқ назарияси, фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи ва шу каби фанлар. Шу билан бирга, адвокатда одамларга ёрдам бериш учун маълум бир мойиллик бўлиши керак деб ўйлайман. Фақат пул топиш учун адвокатликни танлаган юрист охири яхши ном билан танилмайди.
Асосий омил ёш мутахассиснинг амалиётда «қовурилиши» деб ҳисоблайман. Яъни касбга кириб келаётган ҳуқуқшунос одамлар билан мустақил ишлашга тайёр бўлиши учун юридик клиникалар ишида фаол иштирок этиши, судларда котиб ёки ёрдамчи сифатида фаолият юритиши ёки яхши адвокатлик фирмаларида амалиёт ўташи зарур. Шу йўл билан ҳуқуқий соҳадаги амалий ишга кириб келиш осон бўлади.
Менимча кучли адвокат бўлиш учун адвокатлик фаолияти ҳақидаги энг сара китобларни ўқиш, илҳомлантирувчи фильмларни томоша қилиш, энг яхши «Ютуб» каналларига обуна бўлиш талаб этилади деб ўйлайман. Одатда муваффақиятли адвокатлар бошиданоқ бу касбнинг энг зўр вакиллари билан ишлашни бошлайди.
Замонавий шароитда икки ёки уч тилни, айниқса инглиз тилини билиш катта аҳамиятга эга. Шунингдек, рақамли асрда замонавий технологиялар борасидаги саводхонликнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу сабабли, бир неча тилларда юридик ёрдам кўрсатишга қодир ва ахборот технологияларидан самарали фойдалана оладиган адвокатлар келажакда бошқа ҳамкасбларидан жуда катта устунликка эга бўлишади.
Албатта, сабр-тоқат ва меҳнат ҳақидаги халқ мақолларини ҳеч ким инкор қилмаган. Ҳаёт шуни кўрсатадики, ғоя билан ёнаётган, уни амалга ошириш учун ўз вақтини ва кучини аямайдиган инсонлар муваффақиятга албатта эришади.
«Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий саводхонликни оширишга қўшган фаол ҳиссаси учун» мукофоти ғолиби Тошкент шаҳри «JUSTICE CHAMBER» адвокатлик фирмаси адвокати Абдумалик Абдуллаев Набижонович
Бу танловда нега ғолиб бўлдим, деб ҳисоблайсиз?
Ижтимоий тармоқларда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда қатъий позицияда фойдали мақолалар, танқидий постлар, қонун нормаларини видео контентлар, расмлар ва бошқа форматлар орқали содда ва лўнда қилиб тушунтириб бериб, ўзига хос услубимиздан фойдаланиб жамоатчиликка таъсир эта олганимиз учун деб ўйлаймиз.
Нима учун адвокат бўлишни танлагансиз?
Бунга сабаблар кўп: Оила, эркин иш режими, хотиржамликка эга бўлиш, саёҳат, қонунчиликнинг ич-ичига кириб бориш имконияти, энг муҳими, эътиқод эркинлигимни ўзимда таъминлай олишга эришиш учун.
Нега бу танловга ариза топширдингиз?
Албатта, танловда ғолиб бўлиш учун.
Нега айнан шу категорияда?
Сабаби ушбу категорияда ғолиб бўлиш имкониятимни юқори деб ҳисоблаганман.

Фахрланиб юришдан иложи борича қочган маъқул.

Энг аввало инсонларга ҳақ йўлида ёрдам берсак, ёрдамимиз текканини ҳис қилсак, албатта ҳузури бошқача бўлади.

Судловнинг тўлақонли одил бўлмаслиги. Моддий имкониятлари етишмаслиги сабаб инсонлар адвокат ёллай олмасликлари, моддий имкониятлари бўлатуриб, адвокат ёллаш маданиятига риоя эта олмасликлари, давлат адвокатура институти имкониятларидан самарали фойдаланмаётгани.

2011 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси терговчилари орасида «Йилнинг энг яхши терговчиси» танлови ғолиби, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар ўртасида ўтказилган танловда блогерлик йўналишида танлов ғолиби, 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ўтказилган «Адолат – қонун устуворлигида» танлови ғолиби деб эътироф этилганмиз.
Адвокатлик касбига гендер нуқтаи назаридан қандай қарайсиз? Бу касбда аёллар эркаклардан фарқ қиладими ёки улар тенг имкониятларга эгами?
Тенг ҳуқуқларга эга албатта, бироқ аёл адвокатлар кам, кўп бўлишини хоҳлаган бўлар эдик. Сабаби, аёл адвокатларни ёллаш учун ахтариб келаётганлар ҳам кўпаймоқда.
Ишингизнинг жамиятга таъсири қандай деб ўйлайсиз? Бирор мисол келтира оласизми?
Буни жамоатчилик баҳолайди, албатта.

Адвокат билдирган фикри учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Ҳатто у фикр хато бўлиб чиққан тақдирда ҳам. Ҳуқуқ соҳасини танлаганлар учун менимча, бу аслида энг катта мотивация, агарда фикрлаш ва уни изҳор қилиш эркинлигини қадрини тушуна олишса.
Очиғини айтаман, дастлаб ҳуқуқ соҳасига ўқишга қарор қилаётганимда ҳам, ўқиётган давримда ҳам, шунингдек, битиргач ҳам адвокат бўлиб ишлашим ҳақида жиддий ўйламаганман. Давлат тизимларида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашни мақсад қилганман. Ишладик ҳам. Лекин афсуски, айни юқоридаги эркинликни ҳис қила олмадик. Ишимизга ижодий ёндошишдан тўсилиб қолдик. Маъмурий бўйсунув, хоҳ расмий, хоҳ оғзаки бўлсин, топшириқлар қамрови билангина чегараланиб қолдик. Ўз билган ҳақиқатимизни эркин ва баралла ўртага ташлашдан тийилишга мажбур бўлган вақтларимиз бўлди. Шунчаки, муҳокама қилишдан маҳрум эдик.
Бу касбда эса, аксинча, бемалол ва ҳеч қандай қолипларсиз том маънода эркинлик бор ва сиз билдирган фикрингиз, танлаган позициянгиз учун на қонун олдида ва на раҳбарлар олдида жавобгарсиз. Муҳими, сизга ишонч билдирган, сиз ҳимоя қилаётган шахснинг қаршисида, энг асосийси, ўз виждонингиз қаршисида жавобгарсиз. Бу эса, айни биз истаган нарса. Эртага сизга жиддий азоб бериши мумкин бўлган нарса бу, виждон азоби. Баҳоли қудрат шу азобга гирифтор бўлмасликнинг имконини шу касбда кўра олдим ва кўраяпман ҳам.
Суҳбатлар «Минтақавий мулоқот»ХНТ ва «АDVOKAT press» газетаси таҳририяти ҳамкорлигида тайёрланган.

3 изоҳлар
1.Илхом
Мен ишга тиклаш буйича фукаролик судига даъво ариза килгандим судга жавобгарлар 3мартадан бери келмаябди улар судга келмаса уларсиз хам суд ишни курадими
2.Фарход Мирахмедов
Узи шу конун кабул килиниш жараёнида мен Тошкент шахар Адлия бошкармасида утказилган музокарада катнашган эдим. Ушадаёк мен ушбу конун лойихасини тайёрлаган ташаббус гурухининг олдига куйган максади битта эканлигини - яъни бюджет пулини иктисод килиш учун кабул килинаётганини таъкидлаган эдим. Сабаби, уша конунда факати ижтимоий химояга мухтож фукароларга юридик хизмат курсатилиши белгиланганлиги, менда катта таажжуб уйготган эди. Вахоланки уша пайтда хали янги тахрирдаги Конституция кабул килинмаган эди, мен ушбу конун Конституцияга зид эканлигини, Конституциямизда хар бир шахс химояга хукуки бор эканлиги ёзилган деб айтган эдим. Афсуслар булсинки, янги Конституциямизда шу хакда моддага узгартириш киритилиб, конунда белгиланган тартибда деган сузлар кушилган, яъни энди бепул юридик хизмат тугрисидаги Конституцияга зидлик йукотилган. Шу сабабли мен юзага келаётган вазиятга хеч хам хайрон булмаяпман, чунки хозирги кунда давлатимиз арбоблари узларига куйган энг олий максадлари, хар хил ислохотлар натижасида давлат бюджетини иктисод килиш. Бу иктисод натижасида инсон хукуклари поймол булиши эса, улар учун унинчи масалага айлантирилган. Афсус, лекин бу асосий трендга айланган.
3.Зохиджон
Терговгоид саволим бор Ердамингиз керак 83 2б буйича
Изоҳ қолдириш