Судья: “Судларда кўрилаётган жиноят ишларининг 50 фоиздан ортиғи – фирибгарликка доир”



 
  Расм манбаси : polis-ru.blogspot.com

Ўзбекистонда фирибгарлик авжига чиқмоқда...

Мамлакатимизда фирибгарлик жиноятлари кўплаб содир этилаётгани кузатилмоқда. Яккасарой туман жиноят ишлари бўйича суди раиси Ҳасан Ҳаитовнинг сўзларига кўра, судларга келаётган ишларнинг ҳар 10 тадан 6-7 таси, яъни 50 фоиздан ортиғи фирибгарлик деб малакаланади. Бундан ташқари, фирибгарнинг алдовларига учиб, кутиб юрган ва ариза беришга андиша қилаётганлар ҳам оз эмас.

“Фирибгарликнинг усуллари жудаям кўпайиб кетди. Одамлар асосан кўчмас мулк олди-сотдиси, автотранспорт воситалари савдоси ва лизинг шартномалари, олий ўқув юртларига ўқишга олиб кириб қўйиш, чет элларга ишлашга, ўқишга юбориш билан боғлиқ ишларда фирибгарлик қурбони бўлишмоқда”, – дейди судья.

2019-06-11 18:20:07  |  34 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация