Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг янги тартиб-қоидалари белгиланмоқда



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Жиноят-ижроия кодексининг 87-моддасига қўшимчалар киритилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини маъқуллади.

Қонунчилик палатаси депутати Рашул Кушербаевнинг маълум қилишича, лойиҳа билан Жиноят-ижроия кодексининг 87-моддасига қатор қўшимчалар киритилмоқда. Унда хусусан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс тиббий кўрикдан жазони ижро этиш муассасасига қабул қилинганда ҳамда жазони ўташ вақтида унинг мурожаатига асосан ва даврий равишда, бироқ, олти ойда камида бир марта ўтказилиши, тиббий текширувдан ўтказиш махфийлик шартларида амалга оширилиши белгиланган.

Маҳкум жазони ижро этиш муассасасига қабул қилинган вақтдан бошлаб, ўн беш кун давомида суҳбат ўтказилади, у муассасанинг карантин хоналарида тиббий кўрик ва санитария-гигиена тадбирларидан ўтказилади.

Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти маҳкумлар муассасага қабул қилинганда, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда тиббиёт ходимларининг зудлик билан киришини таъминлаши шарт.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилганда, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилади.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож маҳкумлар даволаш муассасаси ҳуқуқига эга колонияларга ёки маҳкумларга мўлжалланган ихтисослаштирилган касалхоналарга юборилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилиши мумкин.

Қонун лойиҳасига кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс оғир касалликка чалинган ҳолларда, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти маҳкумнинг розилиги билан унинг яқин қариндошлари ёки унинг ўзи кўрсатган бошқа шахсларни дарҳол хабардор қилади.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс оғир касалликка чалинган ҳолларда телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек шифокорнинг рухсати билан қўшимча учрашувга рухсат берилади.

2018-12-10 18:59:32  |  292 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация