Суд фуқарога 34 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун 69 млн сўм ундириб берди



 
  Расм манбаси : ruinformer.com

Шунча йил меҳнат таътилисиз ишлаган паталоганатом Х.Қаюмов компенсация ололмагач, касаба уюшмаси ва суд орқали ҳақини талаб қилди

1978-2018 йилларда Жиззах вилояти Паталогоанатомия бюросининг паталогоанатом врачи лавозимида фаолият кўрсатган Х.Қаюмов 34 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўловини суд орқали ундириб олди.

Касаба уюшмалари федерацияси хабарига кўра, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2018 йилда бекор қилинади, аммо охирги ҳисоб-китоб қилинаётганда унга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддаси 1-қисмида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши белгиланган. Лекин, айрим иш берувчилар компенсацияни охирги 3 йил учун бериб, қонунчиликка зид иш тутмоқда.

Фуқаро Х.Қаюмовнинг мурожаатидан сўнг Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси унинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига Жиззах вилоят Паталогоанатомия бюросига нисбатан даъво аризаси киритган.

Суд даъво аризасини қаноатлантирди: жами фойдаланилмаган меҳнат таътиллари 34 йилни ташкил этгани аниқланиб, шунга мутаносиб равишда 68 миллион 941 минг 44 сўм миқдорида пуллик компенсация тўловлари ундириб берилишига эришилди.

2019-03-01 20:29:13  |  755 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация