Оила бузилишида учинчи томоннинг айбдорлиги маъмурий жазога сабаб бўлиши мумкин



 
  Расм манбаси : Asr.uz

Абдулла Арипов тегишли ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш хусусида кўрсатма берди

Бош вазир Абдулла Арипов учинчи тараф аралашуви билан оилалар ажрашадиган ҳолатларда уларга (учинчи тарафга) нисбатан маъмурий жазо қўллаш чорасини ҳуқуқий норма сифатида ишлаб чиқиш вазифасини топширди. Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 1 ой ичида бу борада таклиф тайёрлаши керак.

Ушбу масала Хотин-қизлар қўмитасининг 24 декабрь куни бўлиб ўтган ҳисобот конференциясида муҳокама қилинган. Анжуманда таъкидланишича, учинчи томон ташаббуси билан оила бузилиши ҳолатлари ниҳоятда кўпайган. Жумладан, биргина Тошкент шаҳрида 70 фоиз оилаларнинг ажралишига учинчи тараф сабабчи бўлиб қолмоқда.

Kun.uz хабарига кўра, Бош вазир никоҳ ёшини икки томонга 18 ёш этиб белгилашга доир таклифни ҳам кўриб чиқиш вазифасини берган.

2018-12-25 14:37:51  |  812 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация