Самарқандда маст фуқаро улфатини пичоқлаб ўлдирди



 
  Расм манбаси : vsluh.ru

Самарқанд шаҳри “Навбоғчиён” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н.О. ўз уйида “Кул” МФЙда истиқомат қилувчи таниши В.С.нинг кўкрак соҳаси чап қисмига уч марта пичоқ уриб, қасддан ўлдирди. Бу ҳақда  Самарқанд шаҳар прокуратурасига таяниб, Turon24 хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 10:30 да Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига хабар келиб тушади. Аниқланишича, 13 октябрь куни соат тахминан 21 ларда фуқаролар Н.О. ва В.С. спиртли ичимлик истеъмол қилган. Маст ҳолда бўлгани учун уларнинг ўртасида келишмовчилик юзага келади, натижада Н.О таниши В.С.ни ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиради.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Н.О.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-17 11:24:10  |  2063 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация