«Йўталга қарши дори» – кўкнори бўлиб чиқди



 
  Расм манбаси : Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан товар-моддий бойликларни, шунингдек контрабанда предметларини олиб ўтишга бўлган ўринишлар бартараф этилмоқда, деб хабар беради Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постида бир нечта қонунузарликлар аниқланди. Божхона постининг «кириш» пиёдалар залига кириб келган миллати афғон бўлган, Россия Федерацияси фуқароси З.М. божхона назоратидан ўтказилиш вақтида унга тегишли қўл сумкаси ичидаги 2 дона «Sough» номли қутилар божхона ходимларини эътиборини тортди. Оғизаки сўров жараёнида фуқаро З.М. ушбу қутиларни ўзи учун олгани, уларнинг ичида йўталга қарши дамлама борлигини маълум қилди. Бироқ, божхона ходимлари ушбу қутиларни очиб қўрганда айрим гиёҳлар билан аралаштирилган оғирлиги 86,72 граммни ташкил этувчи «кўкнори» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Фуқаро З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Яна бир ҳолатда эса, мазкур чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган 3503-сонли юк поезди таркибидаги вагон конструкциясининг хуфия жойига устомонлик билан яшириб олиб кирилаётган 48,4 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди.

2018-11-16 11:55:24  |  2736 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация