Парламентда коррупцияга қарши кураш қўмиталари ташкил қилиниши мумкин



 
  Расм манбаси : protoday.uz

Конституция қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда президент Шавкат Мирзиёев шундай таклиф билдирди

7 декабрь – Конституция куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон президенти Конституция талаблари асосида Олий Мажлис палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил қилишни таклиф этди.

"Жаҳон тажрибасига назар ташласак, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Болгария, Греция, Латвия, Эстония каби кўплаб мамлакатларнинг парламентларида коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссия ва қўмиталар мавжуд. Ана шу илғор хорижий тажрибалар ва Конституциямиз талаблари асосида Олий Мажлис палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмиталар ташкил қилишни таклиф этаман. Ушбу қўмиталар барча бўғиндаги давлат идораларида коррупцияга қарши курашни янада кучайтиришга вакиллик органи сифатида муносиб ҳисса қўшиши лозим", деди президент.

Анжуманда таъкидланишича, 2018 йилда коррупциядек оғир жиноятни содир этган 1 минг 177 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

"Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз", дея таъкидлади давлат раҳбари.

2018-12-08 20:18:45  |  255 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация