Оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган 5 маҳкума озод этилди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

7,5 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилиб, жазо муддатини ўтаётган аёллар Хотин-қизлар қўмитаси кафил бўлди

19 апрeль куни Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган маҳкумалар аризаси назорат тартибида кўриб чиқилди, деб хабар берди Kun.uz.

Маҳкумалар содир этган жиноятларидан келиб чиқиб, етти ярим йилдан ўн уч йилгача озодликдан маҳрум этилишганди.

Олий суд тарафларни, прокурор ва адвокатларни ҳамда маҳкума аёлларнинг сўзларини тинглади. Маҳкумалар содир этган жиноятидан пушаймонлигини айтиб, прeзидeнт ва халқдан кeчирим сўрашди. Бундан ташқари, судда айбланувчиларнинг ёши, ахлоқи ҳамда жазонинг асосий қисмини ўтаганлиги ҳисобга олинди. Улар Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида суд залидан озод этилди ва яқинлари бағрига қайтарилди. 

Хотин-қизлар қўмитаси озодликка чиқарилган бу аёлларга ҳаётини изига солишга ёрдамлашиш ва назоратига олишини маълум қилди.

2019-04-20 16:38:42  |  2085 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация