Энди атроф-муҳит ифлослантирилгани учун компенсация тўловлари қўлланилади



 
  Расм манбаси : e-wiki.org

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Адлия вазирлиги “Huquqiy axborot” канали хабар беришича, компенсация тўловлари – атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва унга бошқа турдаги зарарли таъсирлар кўрсатилганлиги (ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) учун тўловлардир.

Компенсация тўловларининг базавий миқдори энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилинади.

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади.

Қуйидагилар компенсация тўловлари субъектлари ҳисобланади:

ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;

юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.

2018-10-15 11:59:42  |  2507 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация