Миш-мишларга жавоб: Бош прокурор алмашмаган, Бобожонов ҳам жойида



 
  Расм манбаси : Отабек Муродов. Gazeta.uz

Отабек Муродов ишдан бўшатилиб, ўрнига Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақидаги овозаларга раддия билдирилди

Сўнгги кунларда Интернетда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов вазифасидан озод этилгани, унинг ўрнига ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақида турли гаплар тарқалган эди.

Бу маълумот тасдиқланмади.

Хусусан, Бош прокуратура матбуот хизмати ЎзА агентлигига Бош прокуратура айни пайтда ўз фаолиятини О.Муродов раҳбарлигида давом эттираётгани, турли уйдирма гапларга ҳеч қандай асос йўқлигини билдирган. Худди шундай раддия “Халқ сўзи” газетаси орқали ҳам эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳам вазир П.Бобожонов ўз фаолиятини давом эттираётгани, бугун вазирлик тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизларга табрик йўллаганини маълум қилган.

2019-03-06 20:07:24  |  2570 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация