Бош прокуратура ҳузуридаги инспекция Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди



 
  Расм манбаси : prokuratura.uz

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш учун эса Президент ҳузурида махсус вакил институти жорий этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилади.

Бу “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони билан белгиланган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларнинг қонунийлиги устидан назорат қилиш ваколатлари ҳам прокуратурадан олинди. Бу функциялар янги институт – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади.

Фармон билан, прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан 87 таси – Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига, 470 таси – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.

Аввалроқ, прокуратура тизимида тугатилаётган лавозим ва бошқармалар тўғрисида батафсил маълумот берган эдик.

2019-03-16 16:05:41  |  2993 |   0  | 

1 изоҳлар

Март 29, 2022  08:12

1.Алишер

Прокуратура хузуридаги агроигспексия га ишга килмокчиман.берилган электрон почтасига маьлумот юбориши имкони булмаяпти..Ушбу масалада ёрдам беришингизни сурайман.998997847400



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация