Туркия вакили Ўзбекистонни Туркий тилли ва қардош давлатлар адвокатлари ташкилотига таклиф этди



 
  Расм манбаси : Кюршат Каражабей. "Advokat" журнали

Tashkent Law Spring халқаро юридик форуми доирасида турли мамлакатлар адвокатлар уюшмаларининг вакиллари ўзаро фикр алмашдилар.

– Давлатларнинг миллий қонунчилигида, халқаро шартномаларда “адолат”, “инсон ҳуқуқлари устуворлиги” ва “тенг ҳуқуқлилик” каби гўзал ва ажойиб тамойиллар акс этади. Бироқ, дунё шундайки, бу гўзал тамойиллар ҳаётда ҳар доим амал қилади ёки тўла ва тўғри татбиқ этилади, дея олмаймиз. Ушбу муқаддас тамойиллар амалга оширилмоғи учун ҳам жамиятнинг адвокатларга эҳтиёжи бор, – деди, жумладан, Туркия адвокатлар ҳайъатлари иттифоқи вакили Кюршат Каражабей.

Туркиялик меҳмон адвокатларни миллий ва халқаро миқёсда доимий ва қизғин ҳамкорлик олиб боришга чақирди:

– Ҳар ким ҳуқуқбузарлик содир этиши мумкин. Ва яна шундай ҳоллар ҳам бўладики, мутлақо айбсиз одам қонунни бузганликда айбланади. Шундай ҳолларда адвокат – ҳеч кими йўқ кишиларнинг таянчидир. Зотан, у ҳақиқат рўёбга чиқишига ёрдам беради.

Айни чоғда, адолат йўлида самарали курашмоғи учун адвокатнинг ўзи кучли бўлиши керак, бунга эса ҳамкасблар ўртасида бирдамлик ва ҳамкорликни сақлаш, миллий ва халқаро адвокатлик жамиятлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш орқали эришилади.

Худди шу мақсадда Туркий тилли ва қардош давлатлар адвокатлари уюшмасини ташкил этганмиз. Ўзбекистон Адвокатлар палатасини ҳам бу ташкилот аъзоси сифатида кўришни хоҳлар эдик.

2019-04-26 16:14:26  |  2202 |   0  | 

1 изоҳлар

Ажойиб таклиф, тажриба алмашиш муҳим.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация