Тошкентдаги 197-МТМда давлатга 426 млн сўмлик моддий зарар етказилгани аниқланди



 
  Расм манбаси : O'zbekiston24 лавҳасидан скриншот.

Муассасанинг ҳозирда собиқ мудираси зарарни “ихтиёрий қоплаган”, аммо тергов тўхтагани йўқ

Шайхонтоҳур туман 197-сонли мактабгача таълим муассасасидаги аҳвол ҳақида шу йилнинг 20 сентябрь куни сайтимизда “Боғчанинг эгаси – мудиранинг онасими? Пойтахтдаги 197-МТМдаги ўғирликлар ва коррупция” номли мақола эълон қилинган эди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, ушбу МТМда ўтказилган текширув натижасига кўра, унинг мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан 2018 йил 22 сентябрда Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат ходимлари томонидан 197-сонли мактабгача таълим муассасасида текшириш ўтказилган бўлиб, тўпланган текшириш ҳужжатлари жиноят иши материалларига қўшилган.

Қайд этилишича, тергов жараёнида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг жами миқдори – 426 млн 875,5 минг сўм маблағлар 2018 йил 14 ноябрь куни муассаса собиқ мудираси Н.М. томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ қопланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2018-11-19 18:10:30  |  2176 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация