Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари белгиланди
Бош прокуратурадан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилган Инспекция бошлиғи мақоми бўйича вазирга тенглаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4241, 15.03.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қарор билан:
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси;
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ташкил этилди.
Қуйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;
экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.
Инспекцияни Президент томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошқаради ва Инспекция бевосита Ҳукуматга ҳисобдордир.
Инспекция бошлиғи меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Инспекция бошлиғи ўринбосарлари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Эслатиб, ўтамиз, Президент Фармонига кўра Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган эди.
7 изоҳлар
1.Орифжон
Мен Бухоро мухандислик технология институтида кошма дастурда асосида укийман, факультет пищевая технология(хлебопекарная,кондитерская,макаронныя) шу факультетни тугатгач мен Агросаноат инспекциясида ишлаб биламанми
2.Жахонгир
Мен 2000 2005 миллиарда суд мажлиси котиби ловозимида ишлаганман.Маьлумотим хакидаги хужжат хороший давлении булганлги сажали ишлар бушаб фермер хужадиги Тагил килиб бошкариб келмокдаман. 2019 йилда настирификатсия синовларидан утилизации гувохнома олганман.Инспексияга ишга кирсам буладими.
3.Таҳририят
Алоқага @advokatnews_bot Телеграмм бот орқали ёки info@advokatnews.uz электрон почта орқали чиқсангиз бўлади. Иш телефони: 71-230-25-51.
4.Зафар
ехат борми алоыага чиқиш учун
5.Зафар
Сизларда ечат йўқими?
6.Таҳририятдан
Жавоб: Албатта ишга кирмоқчи бўлган идорангизнинг ўзига мурожаат қиласиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Обиназир кўчаси, 109-уй. Телефон: 78 -120-59-20.
7.Аслиддин
Агросаноат мажмуи устидан назорат килиш инспекциясига ишга кириш учун каерга мурожат килсам булади
Изоҳ қолдириш