Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан ушланди



 
  Расм манбаси : zamin.uz

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорликда фуқаро Д.К.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ф.А. фуқаро Д.К.дан Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 га. ер майдонини нотураржой сифатида берилишини ваъда қилиб, 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўз.Р.ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хива шаҳар ҳокимининг ўринбосари пора олаётганида қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.

2018-10-11 19:36:28  |  2370 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация