Самарқанд туман кадастр бўлими бошлиғи тамагирлик қилди



 
  Расм манбаси : vynohradivnews.in.ua

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан товламачи ва тамагир мансабдор шахсларнинг қинғир ишларини фош этиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Самарқандда иссиқхона ташкил этиш мақсадида ер майдони ажратиб беришни сўраб, ҳужжатларни бекам-у кўст тақдим этган «Ризо бобо» МЧЖ раҳбари ҳам тамагирлик тўсиғига дуч келди, деб ёзади Xabar.uz.

Тадбиркорнинг ушбу мурожаатини туман ҳокимлиги орқали ижобий ҳал этиш учун ундан 2.500 АҚШ доллари олган Самарқанд туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Зафар Олимов 31 октябрь куни ушбу пулларнинг 2 мингини қайтариб бераётган вақтида тезкор гуруҳ томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

2018-11-13 13:52:57  |  2368 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация