Кундузи машина чироқларини ёқиб юриш мажбурий бўлди



 
  Расм манбаси : belprauda.org

Йўл ҳаракати қоидаларига қатор ўзгартиришлар киритилди, янги йўл белгилари жорий қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 292-сон қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, ўзгартиришларга мувофиқ:

светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш билан) пасайтириш ваколатига эга;

аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;

айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка эга;

куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;

қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;

велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди.

Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш, радар, пиёда ва велосипедчилар учун ташкил этилган йўлак каби белгилар шулар жумласидандир.

2019-04-11 19:10:50  |  2406 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация