Хорижий инвесторларга нисбатан қатор талаблар енгиллаштирилади
Ўзбекистонда хорижий инвесторларга қўйиладиган қатор талабларни енгиллаштириш режалаштирилмоқда. Бу Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан эксперт ва илмий доиралар вакиллари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун” концепциясида кўзда тутилган.
Жумладан, ҳужжатга мувофиқ:
• инвестициялар улушининг энг кичик миқдори 30 дан 15 фоизгача камайтирилиши;
• хорижий инвестицияли корхоналарда хорижий юридик шахснинг иштирокчи сифатида мажбурий иштирок этиши талабини бекор қилиш;
• хорижий инвестициялари бўлган корхоналар низом жамғармасининг энг кичик миқдори 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача камайтирилиши;
• хорижий инвестицияли корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини 3 маротабага камайтириш;
• акциядорлик жамиятининг низом жамғармаси миқдорини 400 миллион сўм деб белгилаш;
• Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритилган вақтдаги республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақи миқдорининг 8500 баробаридаги миқдорда инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга хўжалик субъектлари акциялари ва улушларини сотиб олиш кўринишидаги, шунингдек хорижий корхона ташкил қилиш, кўп маротабали уч йиллик виза олиб, унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имкони бўлган ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш