Ўзбекистонда «Рақамли криминалистика» лабораторияси ташкил қилинади



 
  Расм манбаси : Edumart.kz

Мамлакатимизнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар самарадорлиги оширилади

Ўзбекистонда “Рақамли криминалистика” ихтисослаштирилган лабораторияси яратилади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида белгиланишича, 2019 йил 1 августгача муддатда тегишли Чора-тадбирлар режаси тайёрланади.

Режада, шунингдек:

миллий кибермаконда ахборот хавфсизлиги ҳодисаларига тезкор чора кўриш бўйича “UZCERT” хизматини такомиллаштириш;

ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ давлат органларида қўлланилувчи дастурий таъминотни сертификациялаш механизмини татбиқ этиш;

кибержиноятлардан сақланиш ва уларнинг олдини олиш каби вазифалар ва уларни амалга ошириш механизмлари назарда тутилади.

Вазифа ижросига “Ўзалоқаназорат” инспекцияси, ДХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Матбуот ва ахборот агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази масъул қилиб тайинланган.

2019-01-05 20:37:13  |  2615 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация