Шифокорларнинг касбий жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади



 
  Расм манбаси : ЎзА

Қонун лойиҳаси 1 октябргача Қонунчилик палатасига киритилади

2019 йил 1 сентябргача “Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 12 февралдаги қарори билан тасдиқланган 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастуридан ўрин олган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

тиббиёт ходимларининг касбий фаолиятни амалга оширишда жавобгарлиги ва мажбурияти, шунингдек, улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатилганлиги;

тиббиёт ходимларининг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати – 2019 йил 1 сентябрь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати – 2019 йил 1 октябрь.

2019-02-13 13:49:40  |  2591 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация