Маъмурий назоратдаги шахс белгиланган ҳудуддан ташқарида 1 ойгача бўлиши мумкин



 
  Расм манбаси : Ferghana.ru

Рухсатнома бериш учун асос бўладиган шахсий ҳолатлар ва бошқа омиллар

Ўзбекистон Президенти “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонуннинг 19-моддасига кўра, назорат остидаги шахслар ички ишлар органининг рухсатномаси асосида 10 кунгача ва 1 ойгача муддатга белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқишлари мумкин.

Қуйидаги шахсий ҳолатларда 10 кундан кўп бўлмаган муддатга рухсатнома берилади:

назоратдаги шахснинг яқин қариндоши вафот этса ёки оғир касал бўлса;

ишга жойлашиш ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ҳудуддан ташқарига чиқиш зарурати туғилса;

таълим муассасаларига қабул қилиш чоғида кириш имтиҳонларини топшириш зарурати пайдо бўлса.

Қуйидаги ҳолларда эса назорат остидаги шахс бир ойгача бўлган муддатга рухсатнома олиш ҳуқуқига эга:

шахснинг тиббий ёрдам олиши ёки соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаниши зарур бўлганда;

табиий офат ёки бошқа фавқулодда вазиятлар муносабати билан яшаш жойида бундан буён истиқомат қилишнинг имкони бўлмаса;

суд томонидан белгиланган ҳудуд доирасидан ташқарида таълим олганда.

2019-04-03 18:22:20  |  2105 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация