Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари Парламент иштирокида лавозимга тайинланади



 
  Расм манбаси : 7News.Uz

Шунингдек, бош вазир, ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига ҳисобот тақдим этади

2019 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланади. Бу Президентнинг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, шу санадан бошлаб барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришишга ва мақсадли индикаторларга, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш;

аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб:

Бош вазирининг ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодларни Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш ва маъқуллаш жараёнида улар Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасида ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режаларини тақдим этади;

Бош вазир ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

2019-01-31 18:55:28  |  2129 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация