Автомобиллар давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказилади



 
  Расм манбаси : iibb.uz

Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш ЙҲХБда қолмоқда ва ДХАга кейинроқ ўтказилади

1 апрелдан Давлат хизматлари агентлигининг пойтахтдаги исталган «ягона дарчаси»да янги автомобилни рўйхатдан ўтказиб, давлат рақами белгиларини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шу ҳақда хабар берди

Президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонида (3-илова, 58-банд) жисмоний ва юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ИИББ ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан Давлат хизматлари агентлигига берилиши назарда тутилган, бунинг учун 2020 йил 1 ноябргача муҳлат белгиланган эди.

Бироқ тайёргарлик ишлари эртароқ тугатилиб, амалда 2019 йил 1 апрелдан мазкур тартиб жорий этилмоқда. Кўрсатилган санадан бошлаб Тошкентдаги ўн битта Давлат хизматлари марказининг исталган «ягона дарча»си орқали машинага давлат рақам белгиси олиш мумкин бўлади.

Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) ҳозирча ЙҲХБнинг туманлараро рўйхатдан ва имтиҳондан ўтказиш бўлинмалари зиммасида бўлади, бироқ IT-инфратузилма устида олиб борилаётган иш якунлангани заҳоти Давлат хизматлари агентлигига ўтказилади.

2019-02-18 16:47:19  |  2525 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация