Ҳокимлар ўзи масъул ҳудуддаги криминоген вазият билан ҳар куни шахсан танишишга мажбур



 
  Расм манбаси : Тошкент шаҳри ҳокимлиги. Uzdaily.uz

Уларга биринчи навбатда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганиш ва тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилди

Маҳаллий ҳокимларга ҳар куни унга тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишиш мажбурияти юклатилди. Бу “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилган.

Қарор билан ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгилаб қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тегишли ҳудудда содир этилган, биринчи навбатда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини ўрганиб, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни келтириб чиқарган омилларни аниқлаштиради ҳамда масъул ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлигига нисбатан чоралар кўради.

Шунингдек, ҳуқуққа хилоф ҳолатлар бўйича ўз вақтида таъсир чораларини кўриш ва уларнинг салбий оқибатларига барҳам бериш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасаларни жалб қилиш ҳамда уларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш борасида таъсирчан чора-тадбирларни кўриб, мазкур йўналишда шахсий назорат ўрнатади.

Аввалги хабарлар:

“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозими тугатилди

Ҳудудлар, жамоат хавфсизлиги фаолиятини ташкил этиш учун уч “орган” раҳбарлари ўртасида “тақсимланди”

2018-12-26 11:58:59  |  2448 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация