Киракашлар ва усталар учун ихтиёрий патент жорий этилиши мумкин



 
  Расм манбаси : mehnat.uz

Ўзбекистонда устачилик, мардикорчилик, киракашлик, уй хизматлари ва шунга ўхшаш «соядаги» фаолият турларига патент тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, дея хабар қилди «Халқ сўзи Online» бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев баёнотига таянган ҳолди.

Ўзбекистонда меҳнат бозоридаги асосий муаммолардан бири бу норасмий секторда бандлик даражаси катталигидир, бунда барча ишловчиларнинг 56 фоизи жамланган, дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, айнан шу ҳолат қатор салбий оқибатларга олиб келмоқда – давлат бюджетига солиқ тўловлари келиб тушмаяпти ва бу ҳолат истиқболда пенсия тизимига ҳам ўз «юкини» туширмоқда.

Бунда бир йиллик фаолият учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ЭКИҲнинг 4,5 баравари миқдорида патент тўловини амалга ошириш керак бўлади. Патент олган фуқаро тўлиқ бандлик учун бериладиган меҳнат стажига эга бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини легаллаштириш мақсадида «Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири чиқарилиши кўзда тутилган.

Ҳужжат ишга жойлашишнинг янги шакллари (аутсорсинг, аутстаффинг, масофавий иш ва бошқалар)ни ўз ичига олади. Шунингдек, электрон меҳнат дафтарчалари ва электрон меҳнат шартномасига ўтиш, вакансияларни яширганлик ва ишга асоссиз қабул қилмаслик ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

2018-11-09 17:56:56  |  2339 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация