2018 йилда Ўзбекистонда суд орқали 40 мингга яқин оила ажрашди



 
  Расм манбаси : sidimdoma.net

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳдан ажратиш бўйича 39 402 та қарор чиқарилган

2018 йилда фуқаролик судлари томонидан 217 324 та иш кўриб чиқилди, бу 2017 йилгидан 24,2 фоизга камроқдир. Бу ҳақда Олий суд расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди, деб ёзади «Новости Узбекистана».

Шу давр мобайнида 283 миллиард сўмдан ортиқ мажбурий тўловларни ундириш бўйича 236 030 та суд буйруғи чиқарилган. Кўрилган фуқаролик ишлари бўйича 186 335 та суд қарори чиқарилган, улар бўйича 83,6 фоиз талаблар қаноатлантирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳдан ажратиш бўйича 39 402 та қарор, шартномалар билан боғлиқ можаролар бўйича ишлар юзасидан 30 413 та қарор, турар-жойдан чиқариш бўйича 1 709 та қарор, ишга тиклаш бўйича 1 515 та қарор ва ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ишлар бўйича 1 208 та қарор чиқарилган.

80 113 та фуқаролик иши сайёр суд мажлислари давомида кўриб чиқилган. Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича суд коллегияси томонидан 1 317 та иш назорат тартибида кўриб чиқилган. Қуйи судларнинг 541 та қарори бекор қилинган, 112 та суд қарорига ўзгартириш киритилган.

2019-01-15 13:16:22  |  2080 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация