Қаршида «Ўзбекинвест» мансабдори пора олиш гумони билан қамоққа олинди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

У 1 млрд сўм кредит олмоқчи бўлган тадбиркордан 4000 доллар тама қилганликда айбланмоқда

“Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С.К. тезкор тадбир доирасида қамоққа олингани хабар қилинди. Айтилишича, у маҳаллий тадбиркордан 1 млрд сўмлик кредит олишига кўмаклашиш эвазига 4000 доллар тама қилган ва пулни олган вақтида қўлга олинган.

Тадбиркор Қарши шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган совутгичли омборхона қуриш учун 1 миллиард сўм миқдорида кредит олиш мақсадида дастлаб тижорат банкига мурожаат қилган. Банк эса уни, тартибга кўра, дастлаб суғурта компаниясига йўллайди. Тадбиркор “Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С.К.га бориб учрашганида эса, у 4000 АҚШ доллари эвазига 1 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилишига кўмаклашишни ваъда қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.К. тадбиркордан 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-04-30 17:42:28  |  2202 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация