Жиноят-процессуал қонунчиликка “электрон далил” тушунчаси киритилмоқда



 
  Расм манбаси : serey.io

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (ЖПК) қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Лойиҳада, жумладан, электрон далиллар, уларни қўлга киритиш, далил сифатида тан олиш ва жиноят ишига қўшиш каби процессуал нормалар баён қилинган бир неча моддани ЖПКга қўшиш назарда тутилган.

Ҳужжатда электрон далилларга шундай таъриф берилган (204-1 модда):

Дастурий таъминот хусусиятларига қараб электрон-техник қурилма ёки электрон маълумотларнинг бошқа турдаги ташувчиларида автоматлаштирилган ҳолда шакллантириладиган, у ерда мавжуд бўладиган ва сақланадиган, рақамли белгилар ёки  сигналлар мажмуаси сифатидаги иш учун аҳамиятли бўлган  электрон маълумотлар электрон далиллар ҳисобланади.

Янги 205-1 моддага кўра, қўлланилган электрон маълумотларни кўздан кечириш вақтида, шу жумладан масофадан туриб, электрон-техник қурилма, компьютер тармоқлари ёки электрон маълумотларнинг бошқа ташувчиларидан фойдаланган ҳолда электрон далил сифатида қўлга киритилиши мумкин.

Агарда электрон маълумотлар олинаётган электрон-техник қурилмалар ёки электрон маълумотларнинг бошқа турдаги ташувчиларида тўлиқ сақланаётган бўлса, мутахассислар иштирокисиз олиб қўйилади.

Электрон маълумотни электрон далил деб тан олиш ва уни жиноий ишига қўшиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса – ажрим чиқаради (207-1 модда).

2019-05-21 17:25:15  |  3446 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация