Таклиф: тергов идорасини суд тизимида ташкил этиш керак



 
  Расм манбаси : VM.ru

Ўзбекистонда алоҳида тергов органини тузиш хусусида таклифлар ўртага ташланаётганидан хабарингиз бор. Бу “қуйидан” бўлаётган ташаббус бўлиб, ҳукумат идоралари таклиф юзасидан ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

“Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кенгроқ ўрин бериб, жумладан, ИИВ, Прокуратура ҳамда ДХХнинг тергов ваколатларини улардан маъмурий мустақил бўлган махсус органга олиб бериш ғоясини илгари сурган эди.

Эътиборли томони, алоҳида тергов идорасини тузиш тарафдорлари унинг статуси масаласида якдил эмас: айримларнинг фикрича, у бутунлай мустақил, раҳбари Парламент тасдиқлаб берадиган ва Президент томонидан тайинланадиган идора бўлмоғи керак. Айни чоғда, тергов бошқармасини ташкил қилиб, уни Адлия вазирлигига бўйсундириш кўпроқ самара беради, деб ҳисоблайдиганлар ҳам етарлича топилади.

Бу борада юқоридаги икки фикрга қўшилмайдиганлар ҳам учраб туради. Чунончи, адвокат Қамбарали Эшанқуловга кўра, тергов ваколатига эга ягона идора суд тизимида ташкил қилиниши керак.

“Мустақил дастлабки тергов адолат ўрнатилишининг муҳим шартидир. Конституциямизга биноан қонун чиқарувчи, ижро ва суд хокимиятининг мавжудлигини эътиборга олсак, дастлабки тергов ҳаракатларининг холислигини, идоравий манфаатдорлик инсон тақдиридан устун эмаслигини таьминлаш мақсадида, қолаверса, охирги тергов суд идораларида амалга оширишилишидан келиб чиқиб, тергов идораларининг суд ҳокимияти тасарруфига берилиши Конституциямизга мос келиб, дастлабки терговнинг мустақиллиги таьминланган бўларди. Бу йўналишда илк қадам аллақачон қўйилган – Президент фармони билан санкция бериш ваколатининг прокуратурадан судга олиб берилганини назарда тутяпман”, деб ёзади адвокат.

2020-02-27 14:23:36  |  1841 |   0  | 

1 изоҳлар

Тергов органи алохида орган сифатида ажралиб чикилиши керак. На судга на прокуратурага ва на адлия ва бошка структуралага буйсунмаслиги лозим акс холда тобе булиб колаверади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация