Ўзбекистонда маҳкум ва маҳбуслар сони очиқ маълумотлар сирасига киритилмоқда



 
  Расм манбаси : Kommersant.uz

Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ижро этиш соҳасидаги бир қатор маълумотлар махфийликдан чиқарилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 22 апрель куни қабул қилинган тегишли қарорида назарда тутилган.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Қарорга асосан қуйидаги маълумотлар махфийликдан чиқарилмоқда:

ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар;

ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари сони ҳамда улар жойлашган жой тўғрисидаги маълумотлар;

ЖИЭМларнинг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар;

ИИВнинг жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим ҳолатлари сони тўғрисидаги маълумотлар;

ЖИЭМларда сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар қўлланиладиган маҳкумлар сони тўғрисидаги маълумотлар.

2020-05-26 06:24:03  |  4488 |   0  | 

1 изоҳлар

Аслини олганда, ушбу маьлумотларни хозирги кунга кадар махфий маьлумотлар туркумига киритиб келинганлигини бирор-бир сабаб билан оклаб булмайди. Яьни, уни жамият учун очиклаштирилиши бу йуналишда мавжуд муаммоларни хал этишда давлат ва фукаролик жамияти институтлари хамкорлигини таьминлайди....



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация