Фоҳишалик учун жазо чоралари кучайтирилади



 
  Расм манбаси : 057.ua

Жарималар миқдори 2 баравардан ортиққа оширилади, такрорий ҳуқуқбузарлик учун эса 15 суткагача қамоқ қўлланилиши мумкин

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, қонун билан киритилган ўзгартиришларга асосан фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди, бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади (ҳозирда – энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача).

Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (ҳозирда энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима қўлланилади).

ИИВ маълумотига кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар сони 2012 йилда 1017 тани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич йил сайин ошиб борган. 2017 йилда бу рақам 3 мингга яқинни ташкил этган. Такроран фоҳишалик билан шуғулланиш ҳолатлари 22 бараварга кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

2018-12-15 15:46:46  |  3912 |   0  | 

5 изоҳлар

Феврал 16, 2023  02:18

1.Маша

Фохищаларга улим жазосини бериш керак шундагина жамиятимизда камаяди бунакалар

Август 25, 2021  15:12

2.Бахтиёр

Бу иллатни хеч качон бутунлай йук килишолмаган бундан кейин хам йук килиб булмайди. Конуний хам рухсат бериб булмайди шундай экан асосий катта эътиборни уларни соглигига каратиш керак. Чунки кассалликлар учоги булиб ётибди бунакалар. Текшириб кайси касал булса мажбурий даволантириш керак. Минг сакланишга харакат килинганда хам 100 дан ортик ёмон кассалликлар юкади бу йул билан. Шу хакида купрок уйлашимиз керак. Жазони огирлаштирган билан бир кунда бунака штрафдан куп пул топишади улар. Энг куркишадигани махаллада мухокама булишидан куркишади.

Август 01, 2021  01:57

3.Бахтиёр

Фохишаларни бу ишни кайтиб килмаслиги учун мажбурий ишлатиб ойлик бериш йули оркали одатий яшашга ургатиш керак

Июль 13, 2021  21:22

4.Акмал

Фохишалик килганни камида 15йилга камаб юбориш керакшу ифлосларни деб канчадан канча оилалар бузилиб кетаяпди фарзандлар тирик етим булиб колаяпти бу холат жамиятни бузиб юбораяпти

Фохишалик билан шугулланганлик учун маъмурий жазо чорасини кучайтириш чоралари анча илгари амалга оширилиши лозим эди. Шунда фохишалар сони камайиши билан жамиятда соглом турмуш тарзи юзага келади. Ушбу конун нормасидаги санкция кучайтирилиши максадга муфовик булиб хисобланади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация