Мажбурий ижро бюроси ҳам прокуратура тизимидан ажратилиши мумкин



 
  Расм манбаси : 7News.Uz

МИБ ё мустақил ташкилот бўлади, ё Адлия вазирлигига бириктирилади ёки прокуратура тузилмасида қоладию лекин “мажбурий” мақомидан айрилади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти қайта ташкил этилиши кутилмоқда.

«Xabar.uz»нинг ўз манбасига таяниб маълум қилишича, ҳозирда бир неча вариант кўриб чиқилмоқда ва улардан бири танланиши мумкин:

МИБ Бош прокуратура ҳузурида қолади ва унинг номидаги «мажбурий» сўзи олиб ташланиб, бюрога айлантирилади.

МИБни алоҳида мустақил ташкилот сифатида йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади.

МИБ Бош прокуратура таркибидан чиқарилиб, Адлия вазирлиги ҳузурида фаолият олиб борувчи хизматга айлантирилади.

Шунингдек, бюро таркибида катта қисқартириш бўлиши эҳтимоли ҳам бор.

Аввалроқ, мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилганди.

Куни кеча эса, Президент фармони билан Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида айрим лавозим (жумладан, Бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги) ва бошқармалар тугатилди, Агросаноат инспекцияси Бош прокуратурадан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Мазкур ҳужжатдан прокуратура органларида кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш, тизимни ўз лавозимига нолойиқ, профессионал ва ахлоқий талабларга жавоб бермайдиган ходимлардан тозалашга доир вазифалар ҳам ўрин олган.

2019-03-20 17:12:04  |  5334 |   0  | 

1 изоҳлар

Ноябрь 21, 2022  04:12

1.Gulmurod

Qarizdorlik



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация