Тошкентда “Одил судлов доирасидан чиқариш ва тикловчи чораларни қўллаш” лойиҳаси ишга тушди



 
  Расм манбаси : prokuratura.uz

Мазкур инновацион лойиҳа қонун билан зиддиятдаги вояга етмаганларни одил судлов доирасидан чиқариш ва уларга нисбатан тикловчи чораларни қўллашга қаратилган

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси ва ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа вояга етмаганлар одил судлови борасида БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясида белгиланган халқаро стандартларни жорий этишга йўналтирилган.

ЎзА хабарига кўра, лойиҳа доирасида болаларни махсус таълим-тарбия муассасаларига жойлашнинг салбий оқибатлари олди олинади. Одил судлов тизимидан чиқариш чоралари ва тикловчи судлов ёндашувларини қўллаш моделлаштирилади.

Бу вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликлар қайта содир этилишининг олдини олиш бўйича халқаро инновацион тажриба ҳисобланади.

Бундай ёндашув дунёнинг кўплаб мамлакатларида ижобий натижа берган.

Лойиҳа доирасида вояга етмаганлар одил судлови масалалари бўйича халқаро эксперт Ингрид ван Вельзенис иштирокида оралиқ-интизом гуруҳини ўқитиш ташкил этилди.

Бош прокуратура академияси ва ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси вакиллари иштирокида тренинг иштирокчиларига сертификатлар тақдим этилди.

2019-03-28 21:18:35  |  895 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация