Шаҳарсозлик фаолиятида жамоатчилик назоратига кенгроқ ўрин берилади



 
  Расм манбаси : Tashken City бош режаси. Gazeta.uz

Шаҳарсозлик кодексига бунинг учун бир қатор янги моддалар киритилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси янги таҳрирда қабул қилинади. Лойиҳа regulation.gov.uz порталига жойлаштирилган ва 4 апрелга қадар муҳокама қилинади.

Янги таҳрирда жамоатчилик назоратига кенг ўрин берилган бўлиб, бу киритилаётган ўндан ортиқ янги моддада акс этмоқда. Жумладан, 10-модда “Муҳокамада жамоатчилик назоратининг иштироки” деб аталади, 10-1-модда эса жамоатчилик назорати субъектларининг шаҳарсозлик фаолияти соҳасига оид қарорларни муҳокама қилиш ва қабул қилишдаги ҳуқуқларига бағишланган.

Бундан ташқари, Кодексга жамоатчилик назорати субъектларини хабардор қилиш (10-2-модда), жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш (10-5-модда), жамоатчилик экспертизасини ўтказиш ва унинг натижаларини кўриб чиқиш (10-8-модда) каби янги тартиб-таомиллар киритилмоқда.

Жамоатчилик назорати субъектларига шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларни муҳокама қилиш ва қабул қилишда қуйидаги ҳуқуқларни бериш таклиф этилмоқда:

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларни муҳокама қилиш, уларга таклифлар киритиш ва уларни тайёрлашда иштирок этиш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг жойлаштирилиши, лойиҳалаштирилиши, қурилиши, реконструкцияси ёки фойдаланишга топширилиши тўғрисидаги қарорнинг маъмурий ёки суд тартибида бекор қилинишини талаб қилиш;

корхоналар фаолиятини, шунингдек бошқа кўчмас мулк объектларидан фойдаланишни, башарти улардан фойдаланиш шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширилаётган бўлса, маъмурий ёки суд тартибида чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлашни талаб қилиш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги муносабати билан фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида судга даъво тақдим қилиш;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишни талаб қилиш;

шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар ўз маблағлари ҳисобидан уларнинг мустақил экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш.

2019-03-20 21:34:14  |  2360 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация