«Адолат» партияси судларни туман, шаҳар ва вилоят даражасида бирлаштиришни таклиф қилмоқда



 
  Расм манбаси : Uznews.uz

«Адолат» социал-демократик партияси ўз сайловолди дастурида туман, шаҳар ва вилоят судлари негизида умумий юрисдикция судлари ташкил қилишни, уларга «халқ судлари» мақоми беришни таклиф қилмоқда.

Партия таклифига кўра, ихтисослашув шу суднинг ичида амалга оширилиши керак ва ҳар бир судлов ҳайъати тегишлича фуқаролик, жиноий, иқтисодий ёки маъмурий ишларни кўриш билан шуғулланиши лозим.

Шунингдек, партия вилоят ва унга тенглаштирилган судларга назорат инстанцияси ваколатини юклашни таклиф қилмоқда.

Партия раисининг ўринбосари Фарҳод Эшонқуловнинг сўзларига кўра, мавжуд суд тизими коррупция ҳолатларига йўл очади.

– Бугун суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш зарур. Ўзбекистонда тўртта суд мавжуд: жиноий, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича. Улар тўрт хил йўналиш ва турли биноларда ишлайди. Фуқаролардан кўплаб шикоятлар келиб тушди. Масалан, улардан бири қайсидир иш бўйича фуқаролик судига мурожаат қилганида, уни маъмурий судга, у ердан эса иқтисодий судга юборишганидан шикоят қилди. Охир-оқибат, киши таниш излай бошлайди ва у орқали ҳамма нарсани ҳал қилишга интилади, бу эса коррупцияга олиб келади, – дейди у.

2019-12-16 20:42:58  |  1865 |   0  | 

2 изоҳлар

Декабрь 17, 2019  07:22

1.Ойбек Рахимов

Тугри, айрим маьмурий буйрукбозлик давридан колиб келаётганларга кул келаяпти бу.. Идоралар жойида колаверсин, уларни иш юритиш механизми тугри шаклланган булиши керак, шунда оворагарчилик тухтайди.

Декабрь 16, 2019  21:17

2.Адвокат Б.М.

Фикрларига кушиламан, судларни бирлаштириш коррупцияни олдини олишга ижобий таъсир курсатади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация