“Карантинда инсон ҳуқуқлари унутилдими ёки четга сурилди?”



 
  Расм манбаси : Адвокат Муродилла Турсунов.

“Махсус комиссиянинг жавобидан ҳукуматнинг инсон ҳуқуқларига муносабати тўғрисида хулоса қилиш мумкин”, дейди адвокат

“Фемида-Қалқон” адвокатлик фирмаси адвокати Муродулла Турсунов “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш тўғрисидаги қарори юзасидан шахсий фикрини билдирди.

“Карантин эълон қилингани билан ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ. Бинобарин, адвокатнинг юридик хизматига талаб сақланмоқда. Ҳимояланиш ва юридик ёрдам олиш ҳуқуқи эса инсоннинг конституцион ҳуқуқлари саналади”, деб ёзади адвокат.

Унинг назарида, адвокатларнинг карантин чоғида автотранспортда ҳаракатланиши чекланадиган тоифалар сирасига киритилиши хусусида икки эҳтимол мавжуд.

“Адвокатлар ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари каби, хизмат зарурати туфайли бир нуқтадан иккинчи нуқтага ҳаракатланишига тўғри келади. Шунга қарамай, Махсус комиссия адвокатларга транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат бермади. НЕГА?

Биринчи эҳтимол: Лойиҳани тайёрлаётган масъуллар шошилинчда инсоннинг конситиуцион ҳуқуқлари ҳақида унутиб қўйишган. Ахир депутатларга ҳам рухсат берилмабди-ку.

Иккинчи эҳтимол: Махсус комиссия карантин даврида инсон ҳуқуқлари масаласини атайлаб иккинчи планга суриб қўйган.

Нима бўлганда хам Республика Адвокатлар палатаси раиси Алим Қодировичга, ушбу қарорга ўз вақтида муносабат билдиргани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман”, дейди адвокат.

Муродулла Турсуновнинг фикрича, ушбу мурожаатга жавоб қандай бўлишига ва жавоб қанча вақтда эълон қилинишига қараб ижро этувчи ҳокимиятнинг инсон ҳуқуқларига бўлган муносабати тўғрисида хулоса ясаш мумкин.

2020-03-30 23:28:50  |  2790 |   0  | 

6 изоҳлар

Апрел 11, 2020  22:59

1.ТАҲРИРИЯТДАН

Ҳурматли Баҳром! Сиз айтаётган масаланинг назорати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги Давлат Меҳнат инспекцияси ваколатига киради. Мазкур инспенцияга https://dmi.mehnat.uz/ сайти орқали он-лайн мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, аниқ фактлар ҳақида маълумотлар берсангиз, биз ҳам муаммони ўз сайтимиз орқали кўтариб, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишимиз мумкин.

Апрел 11, 2020  22:50

2.Бахром

В ряде организаций принудительно заставляют писать заявление на увольнение по собственному желанию, или на отпуск на без содержания. Кто это котролирует и кому обращатся.

Апрел 01, 2020  08:59

3. Адвокат Гулямов Бахтиер

Жуда ажойиб холат, жуда гароиб,.

Шу ҳолатлардан қай даражада адвоеатлие мақоми мавжудлиги(?) ва Ўзбекистонда адвокатлик фаолиятини умуман шаклланмаганини гувоҳи бўляпмиз... Лекин биз курашни давом этдирамиз, токи коррупционерларни ва чиновникларни ўзлари адвокатга муҳтож бўлмагунларига қўймаймиз. Бизни шижоаткор ва ватанпарвар ёшларимиз бор. Қонун ишламаган жойда, Саддам Хусайн бор, Саддам Хусайн бор жойда қонун йўқ, ҳуқуқ йўқ. Биз қайси йўлни танлаймиз Саддам йўлиними? Ёки қонуний демократияними? Иккинчиси бўлса, қонун керак, қонун бор жойда адвокат нуфузи керак. Биз барибир бунга эришамиз!!!

Март 31, 2020  09:31

5.Джахонгир

Ассалому алайкум, энг ачинарлиси Республикамизда қанчадан қанча адвокатлар бўлишига қарамай ушбу ҳолатни борича қабул қилиб лом мим демасдан хеч қандай муносабат билдиришмаётганлиги хам ачинарли ҳолат, ўз хурматимиз, ўз нуфузимизни юксак даражаларга кўтаришимиз ўзимизни қўлимизда эмасми?

Март 31, 2020  02:17

6.Улугбек

Адлия вазирлиги томонидан махсус рухсатнома расмийлаштирмасдан автомобилдан фойдаланиши мумкин булган шахслар ва давлат идоралари руйхати эълон килинди. Кутилганидек бу руйхатда адвокатлар йук! Энг ачинарлиси шуки, бу холат Адлия вазирлигини адвокатурага паст назар билан карашини яна бир карра исботлаб, адвокатурани тезрок бу идора карамогидан чикиб, мустакил идора сифатида шаклланиши лозимлигини курсатмокда. Терговга ёки судга адвокатни чакириб колишса, у кандай етиб бориши, умуман карантин вактида инсон хукуклари охирги уринда эканлигини, адлиядагилар яна бир исботлашибди, булмаса каердаги ошхонаю, дорихона, картошка ташувчи корхоналарнинг сохта ходимларига рухсат берилиб, руйхатдан адвокатуранинг олиб ташланиши жуда ачинарли холат, афсус минг афсус



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация