Содир этилган ўта оғир жиноятларнинг 40 фоизга яқини оилавий-маиший характерга эга



 
  Расм манбаси : Телеканал Санкт-Петербург

Республикамизда ўта оғир ҳисобланадиган қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш каби жиноятларининг 40 фоизга яқини оилада содир этилади. Бу ҳақда 26 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган “Уйдаги осойишталикдан дунёдаги тинчлик сари” номли тадбир доирасида Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбари Исломиддин Холиқов маълум қилди, деб хабар беради Turon24 агентлиги.

Таъкидланишича, 2018 йилда қайд этилган 369 та жиноятнинг 144 таси оила доирасида юз берган.

“Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Турмуш ойлиги” эълон қилинди. Мана шу бир ой давомида вазирлик оилада содир этилаётган жиноятларни таҳлил қилиб бормоқда. Тадбирнинг дастлабки ўн кунлигида 10 та қотиллик юз берган бўлса, шунинг 4 таси ва 25 та оғир жароҳат етказиш ҳолатининг 5 таси оилада кузатилган”, – деди Исломиддин Холиқов.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси раҳбарининг билдиришича, ИИВда алоҳида фармойиш билан ишчи гуруҳ тузилган. Алоқа вазирлиги билан ҳамкорликда зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг ягона карточкасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

“Биз кўп ҳолларда зўравонлик ҳақида гапирганимизда бир-иккита фактлар билан чекланиб қоламиз. Негаки, республикада зўравонликдан жабр кўрганлар ҳақида аниқ статистика яратилмаган”, – деди Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева.

Тадбирда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Маиший зўравонлик профилактикаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва у Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилгани маълум қилинди.

Ҳар йили дунё бўйлаб “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” номли компания ўтказилади. У 25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш куни бошланди ва 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида якунланади.

2018-11-27 15:13:26  |  2480 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация