Президент: Судьяларни лавозимга тайинлаш ваколати Судьялар олий кенгашига берилади
Шавкат Мирзиёев 2019 йилда судьяларни тайинлаш тизими ўзгаришини айтди
Келгуси йилдан судьяларни лавозимга Судьялар олий кенгаши тайинлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Олий Мажлисга мурожаатномасида маълум қилди.
Суд-ҳуқуқ соҳаси олдида турган асосий устувор вазифаларга тўхталаркан, давлат раҳбари 2019 йилда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
«Судьяликка номзодларни танлаш такомиллаштирилиши лозим. Шаҳар ва туманлар судьяларни тайинлаш Судьялар олий кенгашига берилиши керак. Ҳозир эса ҳамма ҳуқуқ президентнинг қўлида.
Судья бўйича менга олиб келади, зўр дейди, мен қўл қўяман, эртага 6 ойдан кейин коррупцияга аралашиб, ишдан кетади.
Энди президент қўл қўймайди, бу ишни судьялар кенгаши қилади», деди президент.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш