Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш шартлари белгиланмоқда



 
  Расм манбаси : zakovat.uz

МЖтКнинг 40-(Туҳмат), 41-(Ҳақорат қилиш), 45-(Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш) ва 52-(Енгил тан жароҳати етказиш) моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатиш учун жабрланувчининг аризаси керак бўлади. Алоҳида ҳолларда иш аризасиз ҳам кўриб чиқилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳа билан Кодексга қуйидаги мазмундаги янги 270-1-моддани киритиш таклиф қилинган:

«270-1-модда. Жабрланувчининг шикоятига асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш

Ушбу кодекс 40, 41, 45 ва 52-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина кўриб чиқилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, ҳуқуқбузарга қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда ваколати бўлган орган (мансабдор шахс) жабрланувчининг шикоятисиз ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиши шарт.

Ушбу кодекснинг 61 ва 61-2-моддаларида назарда тутилган, устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади».

2019-03-04 21:34:03  |  2290 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация