Ўзбекистон исталган таълим шаклида олинган хорижий дипломларни тан олади

Хориждаги дипломларни нострификация қилиш яна ҳам осонлашди
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 мартдаги 261-сонли қарорига биноан, «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш киритилди.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбергановнинг ёзишича, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш талаблари рўйхатидан таълим тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд бўлган таълим шаклида ўқиб олинган бўлиши кераклиги ҳақидаги қоида Низомдан чиқариб ташланган.
Бу нима дегани?
Илгари хорижда олинган диплом албатта Ўзбекистонда мавжуд бўлган таълим шаклида бўлиши керак эди. Масалан, бизда анча йиллар сиртқи ва кечки таълим мавжуд эмасди. Шу сабабли хорижда сиртқи ва кечки таълимда ўқиганларнинг дипломи нострификация қилинмас, яъни тан олинмасди.
Ёки худди шу каби муаммо ҳозиргача масофавий (дистанцион) таълимда ҳам бор. Яъни бугунги кунда Ўзбекистонда масофавий таълим шакли йўқ, шу сабабли хорижий ОТМларда масофавий ўқиб, олинган дипломлар бизда тан олинмайди.
Эндиликда эса, худди шу талаб бекор бўлди ва бемалол исталган таълим шаклида олинган хорижий дипломлар ҳам Ўзбекистонда тан олиниши мумкин!
Кези келганда айтиш керак, бу жуда катта ўзгариш. Таълим тизимида айримларнинг миясига ўрнашиб қолган эскилик сарқитлари парчаланаётганидан бағоятда хурсандмиз, деб ёзади ҳуқуқшунос.
172 изоҳлар
1.Пахлавон
Мен бу йил Россия транспорт универститетини тамомлап келдим дипломим очни ишга кириш тартиблари кандай булади биладигонлар маслахат беринглар илтимос 94 7340394
2.Рушана
nastrifikatsiya qayerda qilinadi
3.Ramazon
Nositifikatsiya bekor buldi ochniy talim shaklida uqiydiganlarga va zaochniylarga xam adashmasam
4.Hamroyev Sardor Rizoqul o‘g‘li
Men Maskivaning Adigey unversitetiga topshirganman yo‘nalishim tarix va shu bilan birga ekanomika va yuridichiskini ham diplomi nastrifikatsiya qilinmasa O‘zbekistonda tan olinmas ekan yana qaysi yo‘nalishlar nastirifikatsiya qilinadi javob uchun oldindan rahmat.
5.Каршибаева Комила
Носрификация килиш учун ягона дарча оркали тулоа килиб топширдим лекин хар сафар нечидур балл етмайди Таьлим сифатини назорат килиш биносини олди малакали кадрларга тула негадир юкоридагилар буни куришмайди менимча карорни кайтадан куриб чикиш керак четда укидик лекин Узбекистонда ишлолмайсан
6.Гулюз
Мен Киргизистонда батму да укийман. Каерга учрашиш керак. Дипломни настрификация килиш учун.
7.Утарбаева Ж
Мен Коз частный унвер.нингсиртки булимининг 3йиллик битирганман настрификатсия кила оламанми
8.Адиза
Бухоро зорижий тиллар ва психолоя университети нодавлат ташкилот булиб унинг диплом тугридан тугри давлат ташкилотларига ишга киришга инобатга олинадими
Изоҳ қолдириш