Ҳомиладор аёл ноқулай меҳнат шароитларида ишламаслиги лозим



 
  Расм манбаси : zakonmaster.ru

Иш берувчи унга енгилроқ иш топиб бериш масаласини ҳал қилгунича ходим ишга бормасликка ҳақли – бу ҳолда унинг ўртача иш ҳақи сақланади

Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади.

Меҳнат кодексининг 226-моддасида назарда тутилган мазкур имтиёзлар ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали эслатмоқда.

Шунингдек, 226-моддага кўра, ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.

2019-04-07 20:25:56  |  2414 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация