Қонун устивор мамлакатда ҳамма “терпила” бўлиши керак



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Журналист Ибрат Сафо “Фейсбук”даги саҳифасида қамоқхоналар субмаданияти ва тартиб-қоидаларининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ҳақида ўз мулоҳазаларини эълон қилди.

***

“Ўзбекистонда ҳамма ўтириб чиққан ўғрими, туппа-тузук одамлар ҳам турма жаргонини кундалик ҳаётида ишлатяпти. Деярли ҳар кун видеоларида бир-бирини “терпила” деганини кўряпман. Ўзиям ёмон ёқимсиз сўз экан. Охиргисида бир гуруҳ йигитлар стоянка бузилишига йўл қўймаётган аёлларга қарши зўравонлик қилиб, милиция келганидан кейин аёлларни “терпила”ликда айблашяпти. Аёллар қандайдир ўғрича ғурур билан, милицияни чақирмай чидаши керак экан, уларнинг мантиғича.

Ўзим бу сўзни биринчи марта икки йил олдин Тошкентда банк мудирига хатосини исботлаб берганимдан кейин ўзим учун кашф қилганман - ортимдан бир киши чиқиб “ука, яхши қилдингиз, улар ҳар доим қонунни бузади. Ҳозир ортингиздан сизни терпила деди”, деганди.

Қонун устивор бўлган мамлакатда ҳамма “терпила” бўлади ва бўлиши керак. Баҳс ё зўравонлик суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари орқали ҳал қилинади ё жазоланади. “Терпила” бўлиш ҳуқуқни, тартибни ҳурмат қилиш дегани, ҳеч қандай ожизлик рамзи эмас. “Разборка” ва “самосуд”лар аслида қолоқлик нишонаси, ҳеч қандай эркаклик эмас. Бу каби турма қонунларидан фақат муттаҳамлар фойда кўради”, деб ёзган журналист.

2020-08-24 12:05:00  |  2927 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

3 изоҳлар

Август 13, 2022  11:52

1.Рустам

Мени мурожатим шундан иборатки мен харбий нафакадаман 2015 йилдан бири вояга етмаган болларим учун алеминт тулаб келаман алементимни китоб туманидаги халк банки томонидан бириладиган пенсиямга каратилган шу кунга алементни ундирувчи ойма ой олиб келяпти хеч кандай муамо булгани йук. Мени узим 2018 йилдан биен хорижга чикиб ишлаб келяпман 2022 йил 10 август куни хорижга чикиш учун белит харит килдим ва 12 август куни менга хорижга чикиш учун такик куйилганини билиб колиб миб ходимини олдига бордим ва асос сурадим у менга миб ичрочиси томонидан куйилган карорни бирди карор 2022 йил 28 января куйилганлиги билдим 42 мода да курсатилгандай суд хужатлари асосидабилгиланган ижро хужатларидаги ёки ижро хужати булган суд хужатлардаги талабларни билгиланган муддатда карздор яни жисмоний шахс томонидан узурсиз сабабларга Кура ижро этилмаганда ,давлат ижрочиси ундирувчиниг аризаси буйича Узбекистон республикасидан вактинча чиклаш ловим деб ёзиб куйилган .Ижро ходими шу мода да курсатилгандай менга биротта хам ассос келтира олмади чунки ундириувчи томонидан хеч кандай шикоят йуклиги ижро хужатлари буйича мен хеч кандай карзим йуклиги хамда ижрочи томонида мени чакириб ёки банкдан тулаб борилаётганлиги тугрисида малумотнома сурамай менга ёлгондан карор ёзганлиги ёзилган карордан мени вактида огох килмагани. Сезлардан илтимос менга куйилган асосиз такикни олиб ташлашига хамда чикарган асосиз карорини конун асосида куриб чикишингизни сурайман Тел +998976355060 Илова: 1.хеч кандай карзим йуклиги ойма ой алементни бериб келаётганим асоси банкни 2 йилик пул айланмасидан малумотнома 2.ижрочин асосиз кароридан кучирма

"Терпила" иборасини уйлаб топган шахсларнинг барчаси масалани хукукий майдонда хал этилишига карши булган ва бундан манфаатдордирлар. Шахснинг конунда белгиланган тартибда мурожаат килиши эса, унинг хукукий маданиятини курсатади. Кадимги юнонлар "ениб-куйиб кетса хам, факат конуний булсин", деганлари бежим эмас....

Август 24, 2020  15:08

3.Каландаров Комилжон,адвокат

Озодлик,факат конунларга итоат килишга боглик.Вольтер Эхтиежни жиловлашнинг буюк меваси озодликдир.Эпикур Узини билган укимишли,маданиятли инсонлар юкоридаги турма жаргонини ишлатмайди,хамма нарса инсоннинг оилада олган тарбиясига,илмига боглик.Илмсизлик жахолатга олиб боради.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация