400 минг доллар пора билан қўлга тушган ҳоким иши судда кўрилмоқда



 
  Расм манбаси : asr.uz

Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга ЖКнинг 205 ва 210-моддалари билан айблов эълон қилинган

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриш бошланди.

"Uznews.uz" хабарига кўра, собиқ ҳоким Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш)1-қисми (фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса), 2-қисми "а" банди (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда) ҳамда 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми "а" банди (такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖКнинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан), "б" банди (кўп миқдорда) ва 3-қисм "а" банди (жуда кўп миқдорда) билан айбланган.

Шунингдек, собиқ ҳоким ишида яна икки айбланувчига нисбатан ҳам суд тергови олиб борилмоқда.

Жумладан Ўлмас Муҳамедсаидов Жиноят кодексининг 168, 211, 212-моддалари билан айбланган.

Шоҳрух Маликов эса Жиноят кодексининг 211, 212-моддалари билан айбланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан юритилган 1-10-1911/11-сонли жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Зафарбек Нурматов суд терговини юритмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушлангани айтилган эди.

2019-04-03 17:11:32  |  2240 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация