Сурат Икромов: “Давлат сири” айбсиз ходимларни ими-жимида қамаб юбориш учун баҳона бўлган



 
  Расм манбаси : Ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромов

Ҳуқуқбон Сурат Икромов куч ишлатар тизимлар хизматчиларининг ўз мансабини суиистеъмол қилиши билан боғлиқ жиноят ишларининг судларда ёпиқ кўрилиши амалиётини танқид қилди

Ўзбекистонда куч ишлатар тизимларнинг масъул хизматчилари устидан суд жараёни ёпиқ ўтказилади. Яқин-яқинларгача Миллий хавфсизлик ёки прокуратура тизимларида ишлаган зобитларнинг судлари ҳар доим ҳарбий судларда ўтказилган, жараён тафсилотлари эса “жиноят ишида давлат сири мавжуд” деган важ билан кенг оммадан сир тутилган.

Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромовнинг фикрича, мансаб суиистеъмоли билан боғлиқ ишларда “давлат сири” шунчаки баҳона бўлиб, бу амалиёт судларнинг ошкоралик принципига соя солади.

Жиноят - бу жиноят, унда қанақа давлат сири бўлиши мумкин, – дейди ўзбекистонлик мустақил ҳуқуқбон. – Мисол учун, бир ходимни жиноят содир этишда айблашяпти. Бу ишга айбланувчининг давлатга алоқаси борлиги тарафидан қаралмайди-ку. Шунинг учун судни жамоатчиликдан яшириб, "давлат сири бўлгани учун ёпиқ ўтказишга" қарор қилиниши – бу бир баҳона. Ана шу баҳона туфайли МХХнинг айрим ходимларини ноҳақдан қамаб юборилгани билан боғлиқ суд ишларига ҳеч ким аралашолмас эди. Ҳарбий суд, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ёки журналистлар суд жараёнига қўйилмасин, деб вето қўярди. Ахир у ерда давлат сирининг ўзи йўқ. Фақат ўша зобитнинг ўз мансабини суиистеъмол қилгани билан боғлиқ сир бўлиши мумкин, холос. Бу ҳам камдан-кам ҳолларда. Айнан мана шундай баҳона билан қанчадан-қанча айбсиз одамларни қамаб юборишди, улар неча йиллардан бери қамоқда ўтиришипти.

Сурат Икромовнинг сўзларига кўра, яқин-яқингача ҳам хавфсизлик хизмати ходимининг дахлсиз бўлгани уларни олдинги МХХ юқори лавозимли мулозимларининг сохта буюртма жиноят ишларидан муҳофаза қилолмаган.

Бундай судларни "заказ" деймиз. Судларга заказ берилаверган, судлар ноқонуний ҳукмларни чиқариб беришга мажбур бўлганлар. Прокурорлар эса билишган қонунга хилоф равишда айб қўйилганини, лекин жиноят иши ҳал бўлгани ҳақида қўл қўйиб бераверганлар. Мана шу ерда прокурорлар қонун асосида иш кўришлари керак эди. Судьяларимиз эса ҳали мустақил эмас бизда, – дейди С.Икромов.

Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи охирги йилларда ноҳақ қамаб юборилгани устидан шикоят билан ўнга яқин собиқ МХХ зобитлари мурожаат қилганини маълум қилган.

2020-01-07 16:50:21  |  2021 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Январ 07, 2020  20:20

1.Тохирбек

Сурат Икромов нотўғри фикрламоқда. Ўша жиоят содир қилган офицерлар давлат сири билан боғлиқ ишларда хизмат қилиб, ўз хизмат вазифаларини суиистеъмол қилганликлари учун. Судланмоқдалар. Шунинг учун ёпиқ суд бўлади. Суд сохасини процнссуал қонунларни тушунмаган инсонлар хар хил ўйлайверадида. Уларни ким заказ қилиши мумкин. Хеч ким заказ қилмайди. Хар бири ўз қилмишига яраша жазо оладилар. Айбдор деб топиш ва Жазони белгилаш.Одил судлар виждонига хавола.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация