Адлия тизими нега ислоҳ қилиняпти?



Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги»ги қарори қабул қилинишини соҳа ходимлари, экспертлар ва кенг жамоатчилик муҳим тарихий воқеа деб баҳоламоқда.

Зеро, мутахассислар фикрича, мазкур ҳужжатларда соҳада йиллар мобайнида юзага келган ва тўпланиб қолган муаммолар бирма-бир санаб ўтилиб, уларнинг оқилона ечимлари кўрсатилган.

– Энг асосий муаммо қабул қилинган қонун ҳужжатларининг  аҳолига етарли даражада етиб бормаётгани, тушунтириб берилмаётганидир, – дейди Адлия вазирининг ўринбосари Маҳмуд Истамов. – Бу борада танлов тарзида бешта туманни ўрганиб чиққанимизда, таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, қабул қилинган ҳужжатларнинг 80 фоизи жойларга – ижрочиларга белгиланган вақтда етиб бормаяпти. Адлия идораларига фуқаролар томонидан тушаётган мурожаатларнинг учдан икки қисми қонунни қандай қўллаш, унинг моҳиятини тушунтириб беришга оид саволларни ташкил қилгани ҳам қабул қилинаётган қонунларни аҳолига тушунтириш ишлари тўғри йўлга қўйилмаганлигидан далолат бермоқда.

Мазкур муаммоларнинг эътиборидан, давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган янги ҳужжатлар қабул қилинди. Хўш, муҳим воқелик дея эътироф этилаётган бу ҳужжатлар ижроси доирасида соҳада қандай ўзгаришлар юз беради?

 

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-18 16:55:27  |  2119 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация